Телефон ёки компьютерда кўп ўтирадиган болаларни биласизми?
Бу одатнинг болалар соғлиғига қанчалик зарарлигини-чи?
Телефондан ортиқча фойдаланиш асоратлари!
Телефонда кўп ўйин ўйнаш, видеолар кўриш, ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказиш фарзандингиз учун кони зарар!
Уйқуси нотинч, жисмоний фаоллиги камаяди, яқинлари билан мулоқотга вақт ажратмайди. У ҳам майлия, ширингина гўдакнинг мурғак баданига бериладиган зарарлари қанча! Сиз бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўргансизми?
Қуйида экран қаршисида ортиқча вақт ўтказиш болага қандай зарар етказиши мумкинлигига бир нечта мисол келтирдик.
Диққатини йиға олмай қолиши
Кўп ўйин ўйнаш ё видео кўриш боланинг ухлаш вақтини кечиктиради. Безовта қиладиган тушлар кўришига сабаб бўлади. Уйқуси етарли бўлмаганидан кейин, бола кундузи тез чарчайди, асабийлашадиган бўлиб қолади. Мактабга борган пайтда эса диққатини жамлашга қийналади.
Америка педиатрия академиясиКўз зўриқиши ва бош оғриқларКўз зўриқиши ва бош оғриқлар пайдо бўлиши
Телефон экранига узоқ вақт танаффуссиз қараш, кўзнинг қуриши ва чарчашига, кўришнинг вақтинча хиралашишига ва ҳар хил бош оғриқларга олиб келиши мумкин.
Болалар кўз саломатлиги бўйича қўлланмаБўйин, елка ва бел оғриғи
Тадқиқотлар кўрсатиши бўйича, смартфондан кўп фойдаланиш кейинчалик бўйин, елка ва бел оғриғи пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Умуртқанинг сколиози (яъни умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиши) каби шикоятлар ҳам мавжуд.
Кам ҳаракат деган муаммо
Телефонда ўтказилган вақт очиқ ҳавода ўйнаш, спорт ва бошқа фаол машғулотлар ўрнини эгаллайди. Натижада фарзандингизнинг жисмоний фаолияти камайиб кетади. Бу эса ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келади.
Америка педиатрия академиясиҚўрқувлар, тушкун кайфиятҚўрқувлар кўпайиши, тушкун кайфият
Ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланиш болаларнинг мурғак қалбида хавотирлар пайдо бўлишига ҳам олиб келмоқда.
Интернетдаги бемаза гаплар, мазах ё таҳқирлашлар, ёзилган постларга берилган ҳақоратлар хунук таъсир қилмай иложи йўқ. Бошқа бир мисол, ўзларини интернетдаги таҳрирланган суратлар билан, фотошоп қилинган чеҳралар билан таққослаб, ўзидан нафратланиш ва тушкунликка тушиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Америка педиатрия академиясиЮзма-юз мулоқотга вақти йўқ!
Видеолар кўриш, ўйинлар ўйнаш фарзандингиз вақтини ўғирлайди. Оилавий суҳбатларга ёки ўртоқлари билан ўйнашга вақти камаяди. Бу эса боланинг кундалик мулоқоти ёмонлашишига олиб келади.
Суҳбатлаша олиш ҳам санъат! Суҳбатни қандай бошлаш керак, бошқаларни қандай тинглаш зарур, гапирганда навбат билан гапириш, овоз оҳанги ёки юз ифодасидан қандай фойдаланиш, суҳбатдошининг ҳис-туйғуларини тушуниш каби кўникмалар ҳеч қачон ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Бу ишлар фақат юзма-юз мулоқот давомида ривожланиши мумкин.
Америка педиатрия академиясиЁмон одатдан қутулиш қийин!
Экранда кўп ўтириш — фарзандингизнинг билими ўсишига ҳам халақит беради! Боғчада ё мактабда илм ўзлаштириши сусаяди!
Бундай ҳолатларда боладан телефонни тортиб олиш, ёки экран вақтини чегаралаш жуда қийин. Фарзандингиз борган сари экранга қарам бўлиб бораверади, бошқа машғулотлар билан шуғулланишни истамайди. Экрандан айираман десангиз роса жанжал чиқади.
Экран вақтини олдиндан келишиб олиш одатда фойдасиз. Унда нима қилиш мумкин?
Муаммонинг ечими
Муаммони ечишда биз бирданига икки масалани нишонга оламиз: боланинг экран вақтини камайтириш (ва шу тарзда соғлиғини сақлаш) ҳамда фарзандингиз энергиясини билим олишга йўналтириш. TimePlus бу икки мақсадга эришишга ёрдам беради.
Сиз TimePlus программасини фарзандингиз ишлатаётган компьютер ё телефонга ўрнатасиз ва севикли фарзандингиз кунига қанча вақт экран кўришини, ўйин ўйнашини белгилайсиз.
Ажратилган вақт тугаганда экран автоматик равишда қулфланади. Лекин бола саволларга яхши жавоб берса, қўшимча дақиқалар олади.
Мунтазам машқ фарзандингизга ўтилган мавзуларни такрорлашга, қийин мавзуларни яхшироқ ўзлаштиришга ва мактабда ўзини дадилроқ ҳис қилишга ёрдам беради.
Озроқ дарс қилиб қўшимча вақт ютиб олинг
Бугун яна 48 дақиқа вақтингиз бор. Ютган дақиқаларингиз шу вақтга қўшилади.
16 тадан 3 таси тўғри · 4 та саволга жавоб берилди
География · Мамлакатлар
Германиянинг пойтахти қайси?
- × Мюнхен
- Франкфурт
- ✓ Берлин
- Гамбург
- Исми
- Мамлакат
- Ёши
- Синфи
Математика даражаси фарзандингизнинг синфига мос танланади.
Тестлар фарзандингиз ёшига мос бўлади
Ота-она сифатида сиз дастур настройкаларида фарзандингизнинг ёши ва синфини тўғри белгиланг. Шундан сўнг программамиз автоматик равишда айни сиз яшаётган мамлакатдаги дастурлар бўйича саволлар тузади. Математика, география ва табиий фанлардан боланинг ёшига мос тестлар танлайди.
Агар фарзандингиз баъзи бир масалаларда қийналаётган бўлса, шу қолипдаги машқлар кўпроқ қайтарилади. Натижада у ўзига қийин бўлган мавзуларни кўпроқ машқ қилади.
Қийин мавзулар бўйича кўпроқ машқ
TimePlus дастури, фарзандингиз бераётган жавобларга қараб, қайси фанларнинг қайси мавзулари унга қийин эканини белгилаб боради ва кейинги тестларда ана шу мавзуларга оид саволларни кўпроқ беради.
Математикада масалан, бир турдаги масалани бошқа сонлар билан алмаштириб, бир хил муаммо устида бош қотиришига мажбур қилади. Яъни, шу йўсинда фарзандингиз ўзи қийналаётган мавзуларни кўпроқ машқ қиладиган бўлади.
Биз келгуси обновлениеда TimePlus дастурига, фарзандингизни қийнаётган мавзуларни тушунтирадиган қисқа видео-дарслар қўшмоқчимиз. Айтайлик, болангиз каср сонларни ечолмаётган бўлса, программанинг ўзи унга видео-дарс таклиф қилади.
- Бўлиш20 тадан 7 та тўғри
- Фоизлар20 тадан 12 та тўғри
- Қўшиш20 тадан 18 та тўғри
Фарзандингиз эришаётган натижаларни кузатинг
«Натижалар» бўлимида фарзандингиз қайси мавзуларни яхши ўзлаштиргани ва қайсиларини яна машқ қилиши кераклигини кўрасиз. TimePlus ҳар бир мавзу бўйича сўнгги 20 та жавобдан нечтаси тўғри бўлганини кўрсатади. Масалан, фарзандингиз қўшишни яхши билса, лекин бўлишда ҳали ҳам хато қилса, биргаликда бўлишга оид бир нечта мисолни ечиб кўришингиз мумкин.
«Бугун» бўлимида фарзандингиз топшириқларни бажариб неча марта қўшимча экран вақти ва жами неча дақиқа олганини кўрасиз. Болангиз бугун экран қаршисида қанча вақт ўтказгани ва неча марта тўғри жавоб бергани ҳам кўринади.
Фарзандингиз учун видеолар тавсия этинг
Мабодо фарзандингиз қайсидир бир видеоларни кўришини истасангиз (масалан, ўрганаётган фани бўйича, ёки одоб-ахлоқ ва тарбия бўйича видеолар), уларни сиз рўйхатга киритишингиз мумкин. Экран қулфланган пайтда ҳам, болангиз бу видеоларни кўра олади, бу учун унинг кунлик вақти сарфланмайди.
Қулфланган экрандаги плеер фақат сиз маъқуллаган видеоларни очади, YouTube тавсиялари ва плейлистларни блоклайди.

TimePlus сизга нима беради?
Ҳар кунга мос экран вақти
Ҳафта мобайнида ўқиш кунлари учун алоҳида ва дам олиш кунлари учун алоҳида вақт белгилай оласиз.
Тўғри жавоблар учун мукофот
Фарзандингиз ўқув саволларига тўғри жавоб бериб, қўшимча дақиқалар ютиб олади.
Қийин мавзуларга кўпроқ машқ
Қайси мавзуларда қийналаётган бўлса, TimePlus шу мавзулар бўйича кўпроқ савол беради.
Қўшимча вақт совға қилинг
Сиз исталган пайт PIN-код билан экранни очиб фарзандингизга яна вақт беришингиз мумкин.
Қисқа анимацион видеодарслар
Кейинги обновлениеда қийин мавзуларни тушунтирувчи қисқа анимацион видеодарслар қўшамиз.
Тўлиқ назорат сизнинг қўлингизда бўлади
Бола экранда қанча вақт ўйнаши, қайси фанларни машқ қилиши, қанча қўшимча вақт олиши каби созламалар кўп.
Энг муҳими: фарзандингиз жисмонан бақувват, психикаси соғлом, муносабат ва муомала масалаларида ёқимли инсон бўлиб катта бўлади.
Ахир у келажакда сизнинг суянчиғингиз!
Фарзандингиз отам-онам дейишини истайсизми?
Тез кунда TimePlus дастурида
Кейинги янгиланишда фарзандингизнинг қурилмаси қаерда эканини харитада кўра оласиз.
Шунингдек, фарзандингизнинг ўқишдаги натижаларини ва нечта тестни тугатганини ўз телефонингиздан кўриш имконияти устида ишлаяпмиз.
